Кириш Регистрация

Де Брёйне Францияга қарши ўйинда ҳакамни туртиб юборди

Баҳо:
+ | -

Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кевин Де Брёйне Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи 2-турида Францияга қарши уй учрашувида (0:1) ўзини номуносиб тутди, деб хабар бермоқда Het Laatste Nieuws.

Манба маълумотига кўра, ҳакам 35 ёшли бельгиялик футболчидан унга тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг майдонни тарк этишни талаб қилган. Де Брёйне бу қарорга ҳиссиёт билан муносабат билдириб, ҳакамга нисбатан кескин сўзлар ишлатган ва уни туртиб юборган.

Янги қоидага кўра, тиббий ёрдам олган футболчи ўйинга қайтишдан олдин бир дақиқа майдон ташқарисида бўлиши шарт.

Де Брюйне Бельгия терма жамоаси сафида 126 та ўйин ўтказган ва 38 та гол урган.

Бельгия терма жамоаси икки ўйиндан кейин 3 очко жамғариб, Миллатлар лигаси «А» дивизиони 1-гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 04:02, 29.09.2026.
Ўқилди: 380 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик