Кириш Регистрация

Зидан Бельгия устидан ғалабадан сўнг: «Мен жуда мамнунман»

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи 2-турида Бельгия устидан қозонилган 1:0 ҳисобидаги ғалабага муносабат билдирди.

Учрашувдаги ягона голни 88-дақиқада Майкл Олисе урди.

«Мен жуда мамнунман. Биз тўпга эгалик қилишда устунлик қилишни истаймиз ва бу жиҳатга алоҳида эътибор қаратдик. Жамоамизда сифат ҳам, ўзига бўлган ишонч ҳам жуда юқори. Футболчилар бунинг эвазига жуда кўп нарса беришмоқда. Улар нималарга қодир эканини кўрсатишди. Дебютантлар ҳам биринчи ўйинида ўзларини яхши намоён этишди. Мен хурсандман.

Менимча, бугун кечқурун кучли Бельгия терма жамоасига қарши жуда яхши ўйнадик. Биз жасоратли ҳаракат қилдик, рақиб майдонига ўтишдан қўрқмадик. Гарчи иккинчи бўлимда суръатни бироз пасайтирган бўлсак-да, ўйин давомида устунлик қилдик ва бу ғалабага тўлиқ лойиқ эдик», — дея Зиданнинг сўзларини УЕФА расмий сайти келтиради.

Франция терма жамоаси икки ўйиндан кейин 6 очко жамғариб, Миллатлар лигаси «А» дивизиони 1-гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. 2 октябрь куни Франция ўз майдонида Италияни қабул қилади.

Киритилди: 04:04, 29.09.2026.
Ўқилди: 309 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик