Кириш Регистрация

Гордон: «Сиз ҳозир менинг энг яхши версиямни кўраётганингиз йўқ»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» футболчиси Энтони Гордон ҳали ўзининг энг юқори даражасига яқинлашмаганини таъкидлади.

25 ёшли вингер Каталония клубидаги дебют мавсумини ўтказмоқда. У ёзда «Ньюкасл»дан «Барселона»га кўчиб ўтган эди.

«Мен ҳали ўз чўққимга яқинлашганим ҳам йўқ. Ҳозир сиз сифатли, аммо менинг энг яхши версиямдан анча узоқ бўлган футболчини кўряпсиз. Мен эришмоқчи бўлган даражадан ҳали анча йироқман.

«Барселона»га ўтишим ва шундай ажойиб жамоадошлар билан бирга ўйнашим ўз салоҳиятимни тўлиқ намоён қилишимга ёрдам беради», — дея англиялик футболчининг сўзларини Barca Universal келтиради.

Энтони Гордоннинг трансфери «Барселона»га 80 миллион еврога тушган. Футболчининг шартномаси 2031 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади.

Киритилди: 04:09, 29.09.2026.
Ўқилди: 304 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик