Италия терма жамоаси кузги мавсумни омадсиз бошлаганидан сўнг Туркияга сафар қилиб, мезбонларни 4:1 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди.
Маълум бўлишича, бу Италия терма жамоасининг қарийб етти йил ичида сафардаги илк йирик ғалабаси бўлди. «Скуадра адзурра» охирги марта 2019 йил 15 ноябрь куни Босния ва Герцеговинани сафарда 3:0 ҳисобида мағлуб этган эди.
Италияликларнинг навбатдаги Миллатлар лигаси учрашуви эса анча жиддий синов бўлади. 2 октябрь куни жамоа яна сафарда Франция терма жамоасига қарши майдонга тушади.













