Франция терма жамоаси Туркия ва Бельгияга қарши сафар ўйинларида бир хил — 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, 6 очко жамғарди.
Энди Зинедин Зидан жамоасини Италияга қарши уй учрашувига тайёрлайди. Бироқ мутахассис ҳозирча навбатдаги баҳс ҳақида ўйламаётганини таъкидлади.
«Италияга қарши ўйинни интиқлик билан кутяпманми? Йўқ, чунки бизга дам олиш керак. Ҳозир футболчиларим тикланишини ва ўзларига вақт ажратишини хоҳлайман. Биз уйга, базамизга қайтамиз. Ҳар нарсанинг ўз вақти бор», — дея Зиданнинг сўзларини RMC Sport келтиради.
2006 йилда Франция терма жамоаси Жаҳон чемпионати финалида Италияга қарши 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган ва пенальтилар сериясида мағлуб бўлган эди. Ўша учрашувда Зинедин Зидан Марко Матераццининг кўкрагига боши билан зарба бергани учун майдондан четлатилган.













