Франция терма жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан Бельгияга қарши сафар учрашувида Майкл Олисе урган кечки голга жуда ҳиссиётли муносабат билдирди. Айнан шу гол жамоага ғалаба келтирди.
Ўйиндан сўнг Зидан ушбу вазиятни шундай изоҳлади:
«Менинг реакциямми? Олисенинг рақибни алдаб ўтаётганини кўрдим ва ўша заҳоти: «У гол уради», деб ўйладим. Ўша лаҳзада мен ҳам у билан бирга бу вазиятга бутунлай киришиб кетгандим.
Бугун биз барча компонентларда, жумладан прессингда ҳам жуда яхши ўйнадик. Кучли рақибга қарши муайян ишни бажардик. Бардош бердик, жасорат кўрсатдик ва рақиб майдонига ўтишдан қўрқмадик — менга айнан шу ёқади», — дея Зиданнинг сўзларини RMC Sport келтиради.
Франция терма жамоаси Миллатлар лигасидаги дастлабки икки учрашувда 6 очко жамғарди. Энди Зидан жамоаси 2 октябрь куни ўз майдонида Италияга қарши баҳсга тайёргарлик кўради.













