Кириш Регистрация

«Ливерпуль» ҳужум чизиғини «Реал» футболчиси билан кучайтирмоқчи

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Эндрик «Ливерпуль» қизиқиш доирасига тушди.

Жароҳатлар сабаб юзага келган таркиб муаммолари туфайли «қизиллар» ҳужум чизиғини кучайтириш вариантларини ўрганмоқда. Topskills Sports UK маълумотига кўра, Англия клуби Эндрикни январь ойида ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринью 20 ёшли футболчига унчалик ишонч билдирмаяпти. Шу боис мадридликлар келаси қишда Эндрикни ижарага бериш ёки тўлиқ трансфер қилиш бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Transfermarkt портали мутахассислари Эндрикнинг бозор қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Бразилиялик футболчининг «Реал» билан шартномаси 2030 йилга қадар амал қилади.

Киритилди: 04:41, 29.09.2026.
Ўқилди: 926 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик