АҚШ терма жамоаси бош мураббийи Маурисио Почеттино «Манчестер Сити» атрофидаги вазият ҳақида фикр билдирди. Аргентиналик мутахассис аввалроқ «Саутгемптон», «Тоттенхэм» ва «Челси» клубларида ишлаган.
«Манчестер Сити» 2009 йилдан 2018 йилгача бўлган даврга оид молиявий қоидабузарликлар бўйича қўйилган 115 та айбловнинг 114 тасида айбдор деб топилди.
«Агар бу ҳақиқат бўлса, демак, биз алдаш даврида яшаган эканмиз. Қандай жазо қўлланишидан қатъи назар, ортга қайтишнинг иложи йўқ — зарар аллақачон етказилган. Бу жуда ачинарли.
Бундай вазиятда спорт адолати ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Агар 114 та қоидабузарлик тасдиқланса, умид қиламизки, бу ҳолат келажакда шунга ўхшаш воқеаларнинг олдини олишга ёрдам беради ва барча тенг шароитда рақобатлаша олади», — дея Почеттинонинг сўзларини The Athletic келтиради.
Кўрсатилган давр мобайнида «Манчестер Сити» Англия Премьер-лигасида уч марта чемпион бўлган.













