Кириш Регистрация

"Ювентус"нинг Викарио бўйича режалари маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Август ойида "Ювентус" "Тоттенхэм" дарвозабони Гульельмо Викариони ижарага олган эди. 29 ёшли футболчининг ижара шартномаси мавсум охирига қадар мўлжалланган ва келишувда уни тўлиқ сотиб олиш имконияти ҳам бор.

Инсайдер Николо Скира маълумотига кўра, Турин клуби италиялик дарвозабоннинг ўйинидан жуда мамнун ва уни 8 миллион еврога тўлиқ сотиб олиш бандини фаоллаштиришни режалаштирмоқда.

Викарио Лучано Спаллетти жамоаси сафида 5 та ўйин ўтказиб, 4 та гол ўтказиб юборди ва 3 та учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Футболчининг "Тоттенхэм" билан шартномаси 2028 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади.

Transfermarkt портали Викарионинг бозор қийматини 12 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 11:29, 29.09.2026.
Ўқилди: 384 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик