Франция терма жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан ярим ҳимоячи Лукас да Куньянинг миллий жамоадаги дебютини баҳолади.
25 ёшли "Комо" футболчиси Миллатлар лигаси доирасида Бельгияга қарши учрашувда "уч ранглилар" сафида илк бор майдонга тушди. Баҳс Франциянинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
"Бу унинг терма жамоага илк чақируви, шунинг учун унга осон эмас. Аммо у айнан мен истагандек ўйнади. У ҳамма ишни яхши қилди", — дея Зиданнинг сўзларини The Touchline келтиради.
2 октябрь куни Франция терма жамоаси ўз майдонида Италияга қарши баҳс олиб боради. Орадан уч кун ўтиб, французлар Бельгия билан яна учрашади. Бу сафар ҳам ўйин Франция майдонида ўтказилади.
Зинедин Зидан июль ойи охирида Дидье Дешам ўрнига Франция терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган эди.













