Кириш Регистрация

«Милан» Шевченкони юбилейи билан қутлади

Баҳо:
+ | -

Афсонавий украиналик ҳужумчи Андрей Шевченко бугун, 29 сентябрь куни туғилган кунини нишонламоқда. Киевнинг «Динамо», «Милан» ва «Челси» клублари собиқ футболчиси 50 ёшга тўлди.

Италия клуби матбуот хизмати Шевченкони юбилейи билан табриклади.

«Барча даврларнинг энг буюк ҳужумчиларидан бири. Шева, бу сен учун», — дейилади «россонери»нинг ижтимоий тармоқлардаги хабарида.

Шевченко «Милан» сафида 1999 йилдан 2006 йилгача, шунингдек, 2008/09 мавсумида тўп тепган.

Украиналик футболчи «Милан» билан бирга А Серия чемпиони, Италия кубоги соҳиби ва УЕФА Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган.

2004 йилда Шевченко «Олтин тўп»ни қўлга киритган.

Киритилди: 13:31, 29.09.2026.
Ўқилди: 338 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик