Кириш Регистрация

«Манчестер Юнайтед» Англиядан янги форвард топди

Баҳо:
+ | -

«Кристал Пэлас» марказий ҳужумчиси Жан-Филипп Матета фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттириши мумкин. Ушбу маълумотни TEAMtalk эълон қилди.

Манба маълумотларига кўра, «қизил иблислар» Шешкога рақобатни кучайтириш учун янги форвард сотиб олишга ҳаракат қилмоқда. Матета клуб спорт директори Джейсон Уилкокснинг эътибор марказида турибди, аммо шу билан бирга «Манчестер Юнайтед»нинг ҳужумчи сотиб олиш учун бюджети чеклангани қайд этилмоқда. Асосий мақсад — ярим ҳимояни кучайтириш.

Таъкидланишича, «Манчестер Юнайтед» ва Матетанинг вакиллари ўртасида дастлабки алоқалар бўлиб ўтган.

Жорий мавсумда 29 ёшли франциялик футболчи Премьер-лиганинг фақат биринчи турида майдонга тушди, шундан сўнг жароҳат олди.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Матетанинг бозор нархи 30 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 14:20, 29.09.2026.
Ўқилди: 321 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик