Кириш Регистрация

Диёра Келдиёрова катта танаффусдан сўнг татамига қайтади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон дзюдосининг етакчи вакилларидан бири Диёра Келдиёрова катта танаффусдан кейин яна расмий мусобақада иштирок этади.

Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони 17–18 октябрь кунлари Қозоғистоннинг Актау шаҳрида ташкил этиладиган Aktau Asian Open 2026 турнирида татамига чиқади.

Келдиёрова ўзи учун одатий бўлган 52 кг вазн тоифасида беллашади.

Мазкур мусобақа спортчининг Париж Олимпиадасидан кейинги илк расмий старти бўлиши билан аҳамиятли. Шунингдек, Диёра фарзандли бўлганидан сўнг ҳам биринчи бор йирик турнирда иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Келдиёрова Олимпиада чемпиони бўлиш билан бирга, Жаҳон чемпионатларида ҳам икки бор совриндорлар қаторидан жой олган.

Киритилди: 16:00, 29.09.2026.
Ўқилди: 228 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик