«Трабзонспор»нинг украиналик ярим ҳимоячиси Руслан Малиновскийнинг тикланиш муддати маълум бўлди.
Футболчи тўлиқ реабилитациядан ўтиши учун тўрт ҳафта керак бўлади ва Руслан тахминан ноябрь ойининг бошларида майдонга қайтиши мумкин.
Кеча Малиновский тиззасида муваффақиятли артроскопик операцияни ўтказди. Аввалроқ украиналик футболчининг тизза ички қисмидаги юмшоқ тўқималар ва суякларида шиш пайдо бўлган эди. 33 ёшли хавбек сентябрь ўрталарида машғулотларга қайтиши кутилган эди, аммо вазият ёмонлашгани сабабли жарроҳлик амалиётини ўтказишга тўғри келди.
Жорий мавсумда Малиновский Туркия клуби таркибида жами тўртта ўйинда майдонга тушди ва маҳсулдор ҳаракатлари билан ажралиб турмади.
«Трабзонспор» 10 очко тўплаб, Туркия Суперлигасида еттинчи ўринни эгаллаб турибди. Томас Райс шогирдлари навбатдаги ўйинни 10 октябрь куни «Самсунспор»га қарши ўтказади.













