BILD маълумотига кўра, «Бавария» 2027 йил ёзи учун «Фулхэм» дарвозабони Бернд Ленони эҳтимолий трансфер мақсади сифатида кузатмоқда.
Мюнхенликлар шартномаси мавсум охирида якунланадиган ва шундан сўнг фаолиятини тугатиши кутилаётган Мануэль Нойерга ўринбосар тайёрлаш жараёнини тезлаштирган.
Нойернинг асосий вориси сифатида Йонас Урбиг танланган. Бироқ клуб захира дарвозабони роли учун тажрибали футболчини ҳам таркибга қўшиб олишни истамоқда.
34 ёшли Ленонинг «Фулхэм» билан шартномаси келаси ёзда якунланади. Шу билан бирга, Лондон клубида келишувни яна бир йилга узайтириш имконияти мавжуд.
Хабарларга кўра, германиялик дарвозабон Бундеслига чемпиони сафига қўшилишга қарши эмас.













