Кириш Регистрация

«Милан» «Бавария» ҳимоячисини асосий трансфер нишонларидан бирига айлантирди

Баҳо:
+ | -

Corriere dello Sport маълумотига кўра, «Милан» «Бавария» ҳимоячиси Ким Мин Жэни январь ойида ёки келаси ёзда таркибга қўшиб олиш мумкин бўлган номзодлардан бири сифатида кўриб чиқмоқда.

Жанубий кореялик футболчи мунтазам ўйин амалиётига эга бўлмаётгани сабаб «Альянц Арена»ни тарк этиш вариантини ўйлаб кўраётгани айтилмоқда.

«Бавария» яқин вақт ичида 29 ёшли ҳимоячи билан унинг келажаги бўйича музокара ўтказишни режалаштирган. Бироқ Венсан Компани лойиҳасида унинг роли унчалик катта эмаслиги сабаб трансфер эҳтимоли ортиб бормоқда.

Ким Мин Жэга «Астон Вилла» ҳам қизиқиш билдирмоқда, аммо «россонери» футболчини қўлга киритиш масаласида жиддий ҳаракат қилмоқчи.

Ҳимоячининг 25 миллион евролик трансфер қиймати «Милан» учун мақбул ҳисобланади. Бироқ унинг йилига 7 миллион евро маош олиши клубнинг молиявий мезонларига тўғри келмайди.

Шунингдек, Рубен Аморим бошқараётган жамоа ҳимоя чизиғини кучайтириш учун «Спортинг» футболчиси Гонсалу Инасиу ва «Лечче» вакили Тиагу Габриэлни ҳам рўйхатга киритган.

Киритилди: 16:10, 29.09.2026.
Ўқилди: 294 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик