Кириш Регистрация

Виейра Фергюсон билан қандай музокара олиб борганини сўзлаб берди

Баҳо:
+ | -

«Арсенал»нинг собиқ капитани Патрик Виейра ўз вақтида сэр Алекс Фергюсон билан қандай музокара ўтказганини ёдга олди.

«Менинг бир неча бор «Реал»га ўтиш имкониятим бўлган. Шунингдек, «Манчестер Юнайтед»га ўтиш имконияти ҳам... бор эди. Мен сэр Алекс Фергюсон билан учрашганман. У билан учрашувни рад эта олмасдим, чунки у Премьер-лигада жуда муҳим шахс эди.

Биз учрашдик ва гаплашдик. У менга «Манчестер Юнайтед»нинг келажаги ҳақидаги қарашлари ва қуришни истаган жамоаси ҳақида айтиб берди. У мени Рой Кин билан бирга майдонга туширишни, чап қанотда Гиггз, ўнг қанотда Бекхэм ва ван Нистелройнинг ортида Скоулз бўлишини хоҳлаган эди, шунинг учун жамоа ёмон эмас эди.

Лекин мен «Арсенал»дан кета олмасдим. У ерда ўзимни жуда яхши ҳис қилардим ва биз ҳақиқатан ҳам ажойиб нарса яратиш йўлида эдик. Шундай қилиб, ҳаммаси айнан шундай бўлиб чиқди», - деди Виейра Sky Sports га берган интервьюсида.

«Арсенал» 2004 йилда бирор марта ҳам мағлубиятга учрамай Англия чемпиони бўлган эди.

Киритилди: 18:18, 29.09.2026.
Ўқилди: 329 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик