Кириш Регистрация

«Челси» ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш вариантларини ўрганмоқда

Баҳо:
+ | -

BBC журналисти Низаар Кинселла маълумотига кўра, «Челси» январь ойида ярим ҳимоячи сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Лондонликлар аввалроқ «Рома» футболчиси Ману Коне ва «Монако» ярим ҳимоячиси Ламин Камарага қизиқиш билдирган.

Шу билан бирга, Камарани «Ливерпуль» ҳам кузатмоқда ва бу «Челси» учун эҳтимолий трансферни қийинлаштириши мумкин.

«Кўклар» Премьер-лигадаги бошқа вариантларни ҳам ўрганган. Жумладан, «Борнмут» футболчиси Алекс Скотт ва «Фулхэм» ярим ҳимоячиси Сандер Берге клуб қизиқиш доирасига тушган. Бироқ ҳар икки клуб ҳам қишки трансфер ойнасида ўз футболчиларини сотишни режалаштирмаяпти.

«Челси»нинг январда трансфер бозорига чиқиши Мойсес Кайседонинг жароҳатдан қайтиши ва академиянинг 16 ёшли футболчилари Маҳди Николл-Жазули ҳамда Режжи Уотсоннинг ривожланишига ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.

«Қисқа муддатли вариантни олишдан кўра, ёзгача кутиб, ҳақиқий сифатли футболчини таркибга қўшиш маъқулроқ бўлиши мумкин», — деди Низаар Кинселла.

Шу билан бирга, у жароҳатлар кўпайиб кетса, «Челси» январда трансфер амалга оширишга мажбур бўлиши мумкинлигини ҳам таъкидлади.

Киритилди: 18:49, 29.09.2026.
Ўқилди: 425 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик