"Милан" ярим ҳимоячи Адриен Рабио билан шартномани узайтиришга яқин турибди.
Calciomercato маълумотига кўра, клуб ва футболчи томони келгуси келишув бўйича ижобий кайфиятда ва 2028 йил ёзида якунланадиган шартномани узайтиришни ўзаро истамоқда.
Кутилишича, янги шартнома жорий йил охирига қадар имзоланади ва 2030 йил ёзигача амал қилади.
Янги келишувга кўра, Рабионинг маоши ҳам оширилади.
Эслатиб ўтамиз, француз ярим ҳимоячиси 2025 йилдан бери "россонери" сафида тўп тепмоқда.
Жорий мавсумдан "Милан"ни португалиялик мутахассис Рубен Аморим бошқармоқда.













