Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея - Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон - Япония

Лапорта: «Реал» ҳар бир баёнотида бизга ҳужум қилади, улар билан муносабатлар узилган»

Баҳо:
+3 | -

«Барселона» президенти Жоан Лапорта Мадриднинг «Реал» клуби билан юзага келган зиддият ҳақида фикр билдирди. Функционер пойтахт клубининг ҳаракатлари туфайли ҳозирда икки клуб ўртасидаги алоқалар тўлиқ тўхтатилганини айтди.

«“Реал” ҳар бир баёнотида “Барселона”га ҳужум қилади. Биз фактларнинг бузиб кўрсатилишига тоқат қила олмаймиз. Вазият тўғриланишига ва масала ҳал этилишига умид қиламан.

Мадрид клуби билан муносабатлар узилганини сизлар аллақачон биласиз. Улар “Негрейра иши”га аралашишди. Бизнинг фикримизча, улар бу ишни фақат жараённи чўзиш, ўз телеканалининг таҳририй сиёсатини ва олдиндан тайёрлаб қўйилган ўз нарративини оқлаш учун қилишди. Келишмовчилигимиз моҳияти ҳам шунда. Ҳозирда биз билан улар ўртасида ҳеч қандай муносабат йўқ», — дея Лапортанинг сўзларини De Marke Sports X ижтимоий тармоғида келтирган.

Манба: championat.com
Киритилди: 04:57, 30.09.2026.
Ўқилди: 662 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик