Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея - Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон - Япония

«Бавария» Олисени клубнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айлантирмоқчи — Footmercato

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби француз вингери Майкл Олисега молиявий жиҳатдан яхшиланган шартлар асосида янги шартнома таклиф қилмоқчи. Германия гранди раҳбарияти футболчини жамоанинг энг кўп маош олувчи футболчисига айлантириш орқали уни шартномасини узайтиришга кўндиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Footmercato хабар берди.

Манбага кўра, француз футболчисининг янги маоши Харри Кейн ва Жамал Мусиаланинг маошидан ҳам юқори бўлиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, ўтган йил апрель ойидаги маълумотларга кўра, англиялик ҳужумчи ва немис ярим ҳимоячиси солиқлар ушлангунига қадар ойига тахминан 2,1 миллион евродан маош олган.

Олисени «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Футболчи томонидан эса янги шартномага катта миқдордаги товон пули кўрсатилган банд киритилиши мумкин. Бундай банд амалдаги келишувда мавжуд эмас.

«Бавария»нинг футболчининг келажагини кафолатлаш истагига унинг юқори самарадорлиги сабаб бўлмоқда. Ўтган мавсумда Майкл Олисе барча мусобақалар доирасида 52 та учрашувда майдонга тушиб, 22 та гол урган ва 31 та голли узатма амалга оширган.

Манба: championat.com
Киритилди: 05:12, 30.09.2026.
Ўқилди: 323 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик