Ўтмишда таниқли бўлган англиялик футболчи Иан Райт «Манчестер Сити»ни оғир жазолашга чақирди. Мустақил комиссия «шаҳарликлар»нинг 2009 йилдан 2018 йилгача бўлган даврда оммавий молиявий қоидабузарликларда айбдор эканини аниқлади. Жумладан, клуб сохта шартномалар тузиб, реал аҳволни яширган ҳолда молиявий кўрсаткичларни бузиб кўрсатган.
«Бу ерда мисли кўрилмаган жазо зарур. Бу Премьер-лига учун жуда муҳим кун. Жуда кўнгилсиз вазият. Ўша даврда «Ливерпуль» улар билан қандай рақобатлашганини эсланг. Юрген Клопп уларни синдириш учун нималардан ўтганига қаранг. Бу, эҳтимол, унинг ўзини ҳам синдиргандир.
Бу мисли кўрилмаган вазият ва ҳамма учун ачинарли. «Манчестер Сити» эгалари қилган иш – даҳшатли», - деди Райт ITV Sport га.
«Манчестер Сити» апелляция беришга тайёргарлик кўрмоқда.













