«Ливерпуль» вингери Рио Нгумоа Англия ва Чехия терма жамоалари ўртасидаги Миллатлар лигаси учрашувида захирадан майдонга тушди.
Мерсисайдликлар вакили 71-дақиқада Букайо Саканинг ўрнига майдонга тушди. Opta маълумотига кўра, Нгумоа 18 ёш ва 31 кунлигида «уч шер»лар сафида расмий учрашувда дебют қилган энг ёш учинчи футболчига айланди. Ундан олдин Уэйн Руни — 17 ёш ва 156 кунлигида, Жуд Беллингем эса 17 ёш ва 269 кунлигида дебют қилган.
Учрашув англияликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Нгумоа аввал ҳам миллий терма жамоа сафида майдонга тушган, аммо ўртоқлик учрашувида. «Ливерпуль»нинг иқтидорли футболчисининг «норасмий» дебюти июнь ойида Янги Зеландия терма жамоасига қарши ўйинда бўлиб ўтган.













