Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Ямал Испания терма жамоасида «Реал» афсонасининг рекордини янгилади

Баҳо:
+1 | -

Ламин Ямал Испания терма жамоасига Миллатлар лигасида Хорватия устидан йирик ғалаба қозонишга ёрдам берди — 4:1. У учрашувда дубль қайд этди.

«Барселона» вингери 2-дақиқада ҳисобни очди, 31-дақиқада Марк Пубилга голли узатма берди, 63-дақиқада эса иккинчи голини урди. Журналист MisterChip маълумотларига кўра, Ямал Испания терма жамоаси сафида бир учрашувда икки ёки ундан кўп гол урган ва камида битта голли узатма амалга оширган энг ёш футболчига айланди — 19 ёш ва 78 кунлигида. «Кўк-анорранглилар» вакили Мадриднинг «Реал» клуби афсонаси Раулнинг рекордини янгилади. Раул бу натижага илк бор 21 ёш ва 273 кунлигида эришган эди.

Учрашувнинг 68-дақиқасида Ламин Ямал алмаштирилди. Қолган вақтда испанияликлар Нико Уильямснинг голи эвазига яна бир марта рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Киритилди: 07:15, 30.09.2026.
Ўқилди: 699 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик