«Барселона» вингери Ламин Ямал Испания терма жамоаси сафидаги 10-голини урди.
Сешанба куни 19 ёшли футболчи Миллатлар лигасида Хорватияга қарши ўйинда дубль қайд этиб, 2 ва 63-дақиқаларда гол урди. Иккинчи гол Ямал учун терма жамоа сафидаги юбилей — 10-гол бўлди. Эътиборлиси, испаниялик иқтидор эгаси бу натижага португалиялик Криштиану Роналду ва аргентиналик Лионель Мессидан олдинроқ эришди — улар ўз терма жамоалари сафида 10-голни 21 ёшида урган.
Умуман, Ламин Ямал «қизил фурия» сафида 35 та учрашув ўтказиб, 14 та голли узатмани ҳам ўз ҳисобига ёзган.













