Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

«Ювентус» 66 миллион евро миқдорида зарар кўрганини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» 2026 йил 30 июнда якунланган молиявий йил учун ҳисоботни тасдиқлади. Клуб зарари 66 миллион еврони ташкил этди. Бир йил аввал бу кўрсаткич 58,1 миллион евро эди, деб ёзади Football Italia.

«Кекса синьора»нинг тушуми 54,9 миллион еврога камайди. Бунга асосий сабаблар трансферлардан олинадиган даромаднинг 51,9 миллион еврога ва телетрансляциялардан тушумнинг 31,9 миллион еврога қисқариши бўлди. Шу билан бирга, «Ювентус» операцион харажатларни 42,1 миллион еврога қисқартирди, ҳомийлик ва реклама шартномаларидан тушум эса 20,3 миллион еврога ошиб, қарийб 126 миллион еврога етди.

Клубнинг соф молиявий қарзи 331,1 миллион еврога етди. «Ювентус» 2026/27 мавсумида Чемпионлар лигаси ўрнига Европа лигасида иштирок этиши сабабли янги зарарлар юзага келишини кутмоқда.

Шу билан бирга, «Ювентус» чипталар савдоси, стадион бўйлаб экскурсиялар ва музей фаолиятидан рекорд даражада даромад олганини маълум қилди. «Альянц Стэдиум»нинг ўртача тўлдирилиши 97,6 фоизни ташкил этди.

Киритилди: 07:27, 30.09.2026.
Ўқилди: 504 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик