Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-0 Япония

«Барселона» ҳужумчисининг соғлиги хавф остига қўйилмайди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳужумчиси Рафинья Диас Бразилия терма жамоасининг навбатдаги учрашувини ўтказиб юборади.

29 ёшли футболчи Австралияга қарши ўтказилган сўнгги ўртоқлик учрашувининг танаффусида мушакларидаги муаммо сабаб алмаштирилган эди.

Globo маълумотига кўра, тиббий текширувлар «кўк-анорранглилар» юлдузида жиддий жароҳат аниқламаган.

Бироқ мушакдаги шиш ҳануз бартараф бўлмаган. Бразилия терма жамоаси мураббийлар штаби муҳим футболчининг соғлиғини хавф остига қўймасликка қарор қилди. Шу боис Рафинья 3 октябрь, шанба куни Ҳиндистонга қарши йиғиндаги якуний учрашувда майдонга тушмайди.

Рафинья терма жамоа қароргоҳини муддатидан олдин тарк этиб, «Барселона» ихтиёрига қайтади.

Киритилди: 09:48, 30.09.2026.
Ўқилди: 697 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик