Англия терма жамоаси УЕФА Миллатлар лигаси-2026/27 2-турида Чехияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Англия терма жамоаси тарихида илк бор расмий учрашувда инглиз клубларида ўйнамайдиган бирданига 5 нафар футболчи майдонга тушди.
Қизиғи, жамоанинг учрашувдаги барча голли ҳаракатлари айнан шу футболчилар ҳисобига ёзилди.
Улар — Харри Кейн ("Бавария", Германия) — гол, Энтони Гордон ("Барселона", Испания) — гол, Трент Александер-Арнольд ("Реал", Испания) — голли узатма, Жуд Беллингем ("Реал", Испания) ва Трево Чалоба ("Комо", Италия).













