Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

«Тоттенхэм» жаҳон чемпионини ўз сафига қўшмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» вингери Алекс Баэна фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Fichajes хабар берди.

Манба маълумотига кўра, амалдаги жаҳон чемпионига Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби қизиқиш билдирмоқда. «Шпорлар» узоқ муддатга сафдан чиққан Хави Симонснинг ўрнини тўлдириш учун 25 ёшли испаниялик футболчини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Лондон клуби Баэна учун қарийб 80 миллион евро тўлашга тайёр.

Шунингдек, Баэнага «Манчестер Сити», «Ньюкасл» ва «Астон Вилла» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Жорий мавсумда вингер барча мусобақалар доирасида саккизта учрашувда майдонга тушиб, тўртта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 12:06, 30.09.2026.
Ўқилди: 431 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик