Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

«Атлетико» ва «Ювентус» 50 миллион евролик ярим ҳимоячига қизиқмоқда

Баҳо:
+ | -

Франция чемпионатида «Лион» шарафини ҳимоя қилаётган 25 ёшли чехиялик ярим ҳимоячи Павел Шульц Европанинг учта клуби қизиқиш доирасига тушган. Бу ҳақда журналист Экрем Конур ижтимоий тармоқларда маълум қилди.

Инсайдер маълумотига кўра, Мадриднинг «Атлетико», Туриннинг «Ювентус» ва Бирмингемнинг «Астон Вилла» клублари ярим ҳимоячининг ўйинларини кузатиб бормоқда. Эҳтимолий трансфер қиймати қарийб 50 миллион еврони ташкил этиши мумкин.

Жорий мавсум Франция Лига 1 мусобақасида Шульц «Лион» сафида бешта учрашувда майдонга тушди. У учта голли узатмани амалга оширди ва битта сариқ карточка олди.

Киритилди: 12:08, 30.09.2026.
Ўқилди: 379 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик