Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея - Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон - Япония

Ван Дейк учун тўртта машҳур клуб курашади

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль»нинг нидерландиялик марказий ҳимоячиси Виржил ван Дейк жорий мавсум якунланганидан сўнг жамоасини ўзгартириши мумкин. Унинг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзида ўз ниҳоясига етади.

Инсайдер Экрем Конурнинг ижтимоий тармоқларда маълум қилишича, 35 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга бир қатор клублар қизиқиш билдирмоқда. Улар орасида Мадриднинг «Реал», Истанбулнинг «Галатасарой», «Милан» ва «Интер Майами» клублари бор.

Агар Ван Дейк «Ливерпуль» билан янги шартнома имзоламаса, ушбу клублар уни эркин агент сифатида текинга ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

Ван Дейк 2018 йилдан буён «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ҳимоячининг бозор қиймати 15 миллион еврога баҳоланмоқда.

Жорий мавсум Англия Премьер-лигасида нидерландиялик футболчи бешта учрашувда майдонга тушди.

Киритилди: 12:10, 30.09.2026.
Ўқилди: 335 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик