Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Шавкатжон Болтаев — Осиё ўйинлари бронза медали соҳиби

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон делегацияси Осиё ўйинларида навбатдаги медални қўлга киритди.

Бокс бўйича терма жамоамиз аъзоси Шавкатжон Болтаев -70 кг вазн тоифасида бронза медалига сазовор бўлди.

Ҳамюртимиз ярим финал босқичида Қозоғистон вакили Тўрехан Сабирханга қарши рингга чиқди. Баҳс якунида Болтаев рақибига имкониятни бой бериб, мусобақани учинчи ўрин билан якунлади.

Шу тариқа, Шавкатжон Болтаев Ўзбекистон делегацияси ҳисобига навбатдаги бронза медални қўшди.

Айни пайтда Ўзбекистон 14 та олтин, 17 та кумуш ва 17 та бронза — жами 48 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 4-ўринда бормоқда.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:12, 30.09.2026.
Ўқилди: 606 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик