Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

«Реал» яна бир англиялик ярим ҳимоячини нишонга олди

Баҳо:
+ | -

«Борнмут» ярим ҳимоячиси Алекс Скотт Испаниянинг энг йирик клубларидан бири қизиқиш доирасига тушди. Бу ҳақда инсайдер Мигель Серрано хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Мадриднинг «Реал» клуби 23 ёшли англиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Скоттнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг «Борнмут» билан амалдаги шартномаси 2028 йил июнь ойи охирига қадар мўлжалланган.

Аввалроқ ОАВда Скоттга «Челси», «Манчестер Юнайтед», «Ливерпуль» ва «Арсенал» клублари ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Жорий мавсум Англия Премьер-лигасида Алекс Скотт бешта учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди ва битта сариқ карточка олди.

Киритилди: 12:18, 30.09.2026.
Ўқилди: 687 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик