Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея - Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон - Япония

Румменигге Вирц нега «Бавария» эмас, «Ливерпуль»ни танлаганини айтди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» кузатув кенгаши аъзоси Карл-Хайнц Румменигге «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Флориан Вирц билан боғлиқ вазият ҳақида фикр билдирди ва немис футболчисининг Мюнхен клубига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Вирцнинг “Ливерпуль”да қийинчиликларга дуч келаётганидан ҳайронманми? Ҳа. Бизда у “Ливерпуль”ни Арне Слот унга “ўнлик” позициясида ўйнашни ваъда қилгани учун танлаган, деган таассурот бор эди. Бу унинг қарорида муҳим омил бўлган. Молиявий жиҳатдан эса катта фарқ бўлмаган. У ўз танловини қилди ва биз бу қарорни қабул қилдик», — дея Руммениггенинг сўзларини AZ келтирди.

«У қачондир “Бавария”га ўтиши мумкинми? Билмайман. Асосий савол — Вирц “Ливерпуль”да бахтлими ёки йўқ. Биз маълум вақт давомида унинг отаси ва онаси билан алоқада бўлиб турдик. Кейин эса улар бошқа йўлни танлашга қарор қилди», — дея қўшимча қилди Румменигге.

Вирц 2025 йил июнь ойида «Байер»дан «Ливерпуль»га ўтган. Англия клуби футболчи учун 100 миллион фунт стерлинг тўлаган, яна 16 миллион фунт миқдорида бонуслар ҳам келишувда кўзда тутилган.

Киритилди: 12:53, 30.09.2026.
Ўқилди: 203 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик