Чехия терма жамоаси бош мураббийи Санти Дения УЕФА Миллатлар лигасида Англиядан 0:2 ҳисобида учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди.
«Бу жуда оғир синов бўлди. 11 га 11 ўйнашнинг ўзи катта куч талаб қиларди, камчиликда ҳаракат қилиш эса янада қийин бўлди. Шунга қарамай, мен бу жамоага ва унинг ривожига ишонаман.
Чехия терма жамоаси биз танлаган йўлга ишонади. Қилаётган ишимиз борасида ҳеч қандай шубҳамиз йўқ», — дея Дениянинг сўзларини УЕФА расмий сайти келтирди.













