Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-0 Япония

«Реал» яна бир ҳимоячисидан узоқ муддатга айрилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Рауль Асенсио жарроҳлик амалиётини бошдан кечириши мумкин. Marca хабарига кўра, операция ўтказилса, футболчи икки ойдан уч ойгача майдонга туша олмаслиги эҳтимол қилинмоқда.

Манба маълумотига кўра, «Реал» тарбияланувчисини болдир соҳасидаги оғриқ безовта қилмоқда. Жарроҳлик амалиёти бўйича якуний қарор яқин вақт ичида қабул қилиниши мумкин.

Қайд этилишича, Асенсио ушбу жароҳатдан жорий йилнинг январь ойидан буён, яъни қарийб тўққиз ой давомида азият чекиб келмоқда.

Терма жамоалар ўйинлари муносабати билан юзага келган уч ҳафталик танаффус пайтида ҳимоячи операциядан қочиш ва жароҳатни бошқа усуллар билан даволаш учун сўнгги бор уриниб кўрган.

Асенсиони бунга асосий таркибда ўйнаш имконияти ҳам ундаган. Чунки унинг позициясидаги рақобатчилар — Дин Хёйсен, Ибраима Конате ва Эдер Милитао жароҳат ёки дисквалификация сабаб сафдан чиққан.

Бироқ консерватив даволаш ва тикланиш жараёнини тезлаштиришга қаратилган чоралар кутилган натижани бермаган.

Киритилди: 13:37, 30.09.2026.
Ўқилди: 848 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик