Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жалғасбай Бердмуродов ўз номини мусобақа совриндорлари сафига қўшди.
Ҳамюртимиз -87 кг вазн тоифаси 3-ўриин учун кечган беллашувда қозоғистонлик Шамил Ожаевга қарши гиламга чиқиб, 9-1 ҳисобида рақибини мағлуб этди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги жами медаллар сони 52 тага етди: 16 та олтин, 17 та кумуш ва 19 та бронза.













