Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-0 Япония

Каррагер «Сити» медалларини «МЮ» ва «Ливерпуль» футболчиларига бериш нега маъносиз эканини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер молиявий қоидабузарликларда айбланаётган «Манчестер Сити»ни совринларидан маҳрум қилиш кераклигини айтди, аммо «шаҳарликлар» унвонларини «Ливерпуль» ва «Манчестер Юнайтед» футболчиларига беришдан маъно кўрмаётганини таъкидлади.

«Мен ҳақиқатан ҳам ушбу даврда “Манчестер Сити” қўлга киритган унвон ва совринлар унинг ютуқлари рўйхатидан чиқарилиши керак, деб ҳисоблайман. Бу унвонлар бошқа клубларга ўтиши керакми, деган масала эса бошқа гап. Менга бир нечта медаль олиш насиб қилган. Йиллар ўтиб, мен ҳеч қачон медалнинг ўзига қарамайман. Аммо ўша лаҳзани хаёлан эслайман ва ичимда алоҳида ҳислар пайдо бўлади. Муҳим ўйинда ҳакамнинг якуний ҳуштак чалганини эслайман.

У футболчилар ҳеч қачон бундай ҳисни бошдан кечирмайди. Улар айнан шу нарсадан маҳрум бўлишди. Бунга “Манчестер Сити” сабаб бўлди. Менимча, кимгадир медаль беришнинг аҳамияти бўлмайди. Улар уни уйида, совринлар хонасида сақлайди ва ҳеч қачон унга қарамайди. Гап медалларда эмас, ҳис-туйғуларда — “Манчестер Сити” одамларни айнан шу ҳисдан маҳрум қилди.

Клуб жазоланади. Мухлислар, футболчилар, клубнинг ўзи ва эгалари бор. Менимча, гап айнан эгалар — клуб раҳбариятида турган одамлар ҳақида кетмоқда. “Манчестер Сити” ажойиб клуб; у 100 йил давомида шундай бўлган ва яна юзлаб йиллар шундай бўлиб қолади. Аммо ҳозир аниқланаётган ҳолатларни ҳисобга олсак, амалдаги эгалар Англия футболида фаолиятини қандай давом эттириши мумкинлигини тушунмайман», — деди Каррагер Sky Sports эфирида.

Киритилди: 15:15, 30.09.2026.
Ўқилди: 357 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик