Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-0 Япония

Каррагер: «Мен шокдаман! Улар айбдор эканини доим билардим»

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль»нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер «Манчестер Сити»нинг молиявий қоидабузарликларда айбланаётгани ҳақида фикр билдирди. Мустақил комиссия «шаҳарликлар»ни 115 банддан 114 таси бўйича айбдор деб топган. Клуб эса барча айбловларни рад этишда давом этмоқда.

«Мен шокдаман, аммо шу билан бирга ҳайрон ҳам эмасман. Улар айбдор эканини доим билардим, бунинг икки оддий сабаби бор. “Манчестер Сити” учун “Ливерпуль”, “Манчестер Юнайтед” ёки Мадриднинг “Реал”и даражасидаги тижорий даромадларга эришиш имконсиз эди. Улар йиллар давомида шунча миқдорда даромад олаётганини таъкидлаб келишди. Аммо клуб қанчалик муваффақиятга эришмасин, бунинг иложи йўқ.

Иккинчидан, улар кеча ҳам, шу вақт мобайнида ҳам “ҳеч қандай ёмон иш қилмадик” ва “айбсизлигимизни исботловчи рад этиб бўлмайдиган далилларимиз бор” деб келди. Ҳаммага маълум: агар полиция сенга айблов қўйса ва қўлингда айбсизлигингни исботловчи рад этиб бўлмайдиган далиллар бўлса, масала бир кун ёки бир ҳафтада ҳал бўлади. Бу ерда эса ҳаммаси йиллар давомида чўзилди.

Қоидабузарликлар йўқлиги ҳақидаги баёнотларга қарамай, ишнинг шунчалик узоқ давом этганининг ўзи кўп нарсадан далолат беради. Мен ҳайратдаман, чунки “Манчестер Сити” ортида турган куч ва молиявий ресурсларни ҳисобга олганда, Премьер-лига судда уларни енгишига ҳеч қачон ишонмаганман.

Премьер-лига эришган натижа учун унга тан бериш керак. Ғалаба ишонарли кўриниши учун лига нафақат ишни ютиши, балки айнан шундай натижага эришиши керак эди — масалан, 115 та айбловдан 114 таси бўйича ғалаба қозониш», — деди Каррагер Sky Sports эфирида.

Киритилди: 15:19, 30.09.2026.
Ўқилди: 338 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик