Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-0 Япония

«Манчестер Сити» ҳали ҳам ўз айбсизлигини исботлай олишига ишонмоқда

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» раҳбарияти молиявий қоидабузарликлар бўйича ишда ўз айбсизлигини исботлай олишига ҳали ҳам ишонмоқда. Бу ҳақда инсайдер Дэвид Орнштейн The Athletic подкастида маълум қилди. Аввалроқ мустақил комиссия «шаҳарликлар»ни 115 та айбловдан 114 таси бўйича айбдор деб топган эди.

Журналист таъкидлашича, бундай иш бўйича аввалги прецедентлар мавжуд эмас ва ишнинг якуний натижаси қандай бўлишини ҳеч ким билмайди. «Манчестер Сити» 2 октябрь, жума кунига қадар апелляция бериши мумкин.

«Сити»га қандай жазо қўлланиши ҳали аниқланмаган. Турли тахминларга кўра, клубга турли даражадаги санкциялар қўлланиши мумкин: очколардан маҳрум қилишдан тортиб, АПЛдан четлатишгача.

Киритилди: 15:48, 30.09.2026.
Ўқилди: 144 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик