Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

«Интер» юлдуз футболчисига ўринбосар топган

Баҳо:
+ | -

«Кальяри» ва Италия терма жамоасининг 20 ёшли ярим ҳимоячиси Алессандро Романо «Ювентус», «Интер» ҳамда Англиянинг айрим клублари эътиборини тортди.

Tuttosport маълумотига кўра, мазкур клублар футболчини трансфер қилиш бўйича дастлабки алоқаларни бошлаган. Романо ўтган ёзда «Рома»дан «Кальяри»га мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага ўтган.

«Ювентус» ва «Интер» уни бир неча ҳафтадан бери кузатиб келмоқда. «Интер» эса Романони шартномаси тугашига бир йил қолган Ҳакан Чалҳаноғлуга эҳтимолий ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Англиянинг бир қатор клублари ҳам «Кальяри» билан футболчи бўйича дастлабки музокараларни бошлаган.

Киритилди: 16:11, 30.09.2026.
Ўқилди: 361 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик