Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

«Реал» Асенсионинг жароҳати бўйича расмий баёнот берди

Баҳо:
+ | -

«Реал» ҳимоячиси Рауль Асенсио ўнг оёғининг катта болдир суягида стресс-синиш аниқлангани сабаб эртага жарроҳлик амалиётини бошдан кечиради. Бу ҳақда Мадрид клуби расман маълум қилди.

«Футболчимиз Рауль Асенсио ўнг оёғининг катта болдир суягидаги стресс-синиш сабаб эртага операция қилинади», — дейилади клуб баёнотида.

Хабарларга кўра, испаниялик футболчи икки ойдан тўрт ойгача майдонга туша олмаслиги мумкин.

Асенсио яқиндагина соннинг тўғри мушагидан олган жароҳатидан тузалган эди. Ушбу муаммо сабаб ҳимоячи бир неча ҳафта давомида ўйинларда иштирок эта олмаган.

Шу билан бирга, Эдер Милитао сон орқа қисмидаги узоқ муддатли жароҳатидан кейин майдонга қайтишга яқин турибди.

Киритилди: 16:39, 30.09.2026.
Ўқилди: 429 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик