ЎФА Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси жорий йилнинг 3 август куни ТерДУ футбол клубини огоҳлантириб, 27 августга қадар клубнинг 16 нафар футболчи олдидаги қарздорлигини бартараф этиш мажбуриятини юклаган эди.
Шунга қарамай, ТерДУ клуби қўмита томонидан чиқарилган қарор ижросини таъминламади.
Оқибатда, клубга нисбатан кетма-кет икки рўйхатдан ўтказишнинг тўлиқ даврида миллий ва халқаро миқёсда янги футболчиларни Лига рўйхатидан ўтказиш бўйича тақиқ жорий этилди.













