Кириш Регистрация
23/10 19:00 Пахтакор 1-3 Нефтчи
23/10 19:00 Бухоро 0-0 Сурхон
23/10 23:45 Торино 3-2 Монца
24/10 00:00 Алавес 1-1 Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест
24/10 16:30 Астон Вилла - Манчестер Сити
24/10 17:00 Райо Вальекано - Эльче
24/10 18:00 Кальяри - Болонья
24/10 18:00 Комо - Сассуоло
24/10 18:00 Насаф - Сўғдиёна
24/10 19:00 Арсенал - Эвертон
24/10 19:00 Ковентри Сити - Фулхэм
24/10 19:15 Расинг - Эспаньол
24/10 21:00 Наполи - Рома
24/10 21:30 Валенсия - Вильярреал
24/10 21:30 Челси - Тоттенхэм
24/10 23:45 Лацио - Парма
25/10 00:00 Атлетико - Депортиво
25/10 16:00 ОКМК - Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер - Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао - Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум - Локомотив
25/10 18:15 Динамо - Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити - Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль - Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
25/10 19:00 Аталанта - Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа - Венеция
25/10 20:15 Сельта - Бетис
25/10 21:30 Сандерленд - Лидс
25/10 22:00 Лечче - Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад - Леванте

Рубен Диаш Роналду атрофидаги вазиятга муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Португалия терма жамоаси ҳимоячиси Рубен Диаш Миллатлар лигасида Норвегия устидан 2:1 ҳисобида қозонилган ғалабадан кейин Криштиану Роналду атрофидаги вазиятга муносабат билдирди.

Роналду бутун учрашувни захира ўриндиғида ўтказди ва майдонни тарк этаётганда мухлислар билан саломлашмади. Шунингдек, 41 ёшли ҳужумчи икки машғулотни ўтказиб юборгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош мураббий Жорже Жезуш Роналдуни майдонга туширмаганини фақат тактик сабаблар билан изоҳлади.

«Ростини айтсам, ўзим, Бернарду Силва ва Бруну Фернандеш номидан гапирадиган бўлсам, бу масалага ҳеч ким ОАВчалик катта аҳамият бермаяпти.

Бундай ҳолатлар ҳаммада бўлади. Менга ҳеч қачон мураббийи билан муаммоси, қийин вазияти ёки келишмовчилиги бўлмаган битта футболчини айтиб беринг. Булар табиий ҳолатлар. Энг муҳими — вазиятга тўғри баҳо бериб, олдинга ҳаракат қилиш», — дея Диашнинг сўзларини Goal келтирди.

Футболчи Роналдунинг асабийлашиши ҳам қисқа муддатли бўлганини таъкидлади.

«Бу 10, 15 ёки 20 сония давом этадиган асабийлик холос. Бу унинг 20 йилдан ортиқ вақт давомида миллий терма жамоага бўлган садоқатини ҳеч қандай камайтирмайди. Бир лаҳзада асабийлашасан, беш дақиқадан кейин эса ҳаммамиз терма жамоанинг муҳим ғалабасини биргаликда нишонлаяпмиз», — деди Диаш.

Аввалроқ Роналду ва Жезуш вазиятни муҳокама қилиш учун Португалия футбол федерацияси президенти Педру Проэнса билан учрашган эди.

Киритилди: 23:06, 30.09.2026.
Ўқилди: 1710 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик