Швейцария футбол иттифоқи (SFV) ФИФА президентлиги сайловида Жанни Инфантино номзодини қўллаб-қувватлашини расман қайтариб олди. Ташкилот июнь ойида швейцариялик функционерни қўллаб-қувватлаган эди, аммо кейинчалик ўз позициясини ўзгартирди.
«Бизнинг нуқтаи назаримиздан, сўнгги бир қатор воқеалар ФИФАдаги раҳбарлик, бошқарув, шаффофлик ва қарор қабул қилиш жараёнлари бўйича жиддий саволларни келтириб чиқармоқда», — дейилади SFV баёнотида.
Швейцария футбол иттифоқи алоҳида равишда америкалик футболчи Фоларин Балогун билан боғлиқ вазиятни ҳам тилга олди. Ташкилот бу ҳолатда қоидаларнинг аниқлиги ва мусобақалар адолатлилиги бўйича саволлар мавжудлигини таъкидлади.
Гап сўнгги жаҳон чемпионатининг 1/8 финали олдидан футболчининг дисквалификацияси бекор қилингани ҳақида кетмоқда.
«Мен Жанни Инфантино номзодини қўллаб-қувватлашда давом этиш учун масъулиятни ўз зиммамга ола олмайман», — деди SFV президенти Петер Кнобель.
SFV, шунингдек, ФИФА қабул қилаётган қарорларнинг шаффоф бўлиши ва барча қарорлар белгиланган қоидалар асосида қабул қилиниши тарафдори бўлиб қолишини таъкидлади.













