Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Тунис Малига қарши ўйнашдан воз кечди

Баҳо:
+ | -

Тунис терма жамоаси Малига қарши ўртоқлик учрашувини бекор қилди. Жамоалар 3 октябрь, шанба куни майдонга тушиши керак эди, аммо баҳс ўтказилмайди. Бу ҳақда Goal Тунис футбол федерациясига таяниб хабар берди.

Тунис терма жамоасига яқин манба маълумотига кўра, учрашувни бекор қилишга «Карфаген бургутлари» сафидаги кўплаб жароҳатлар ҳамда федерациянинг FIFA рейтингида яна пастлаб кетиш хавотири сабаб бўлган.

Тунис жаҳон чемпионатидан кейин FIFA рейтингида бирданига 12 поғона пастлаб, 45-ўриндан 57-поғонага тушиб кетди.

FIFA расмий рейтинги ўшандан буён ҳали янгиланмаган бўлса-да, онлайн рейтингда Тунис айни пайтда 61-ўринда қайд этилмоқда.

Киритилди: 23:24, 30.09.2026.
Ўқилди: 500 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик