Ярим ҳимоячи Бруну Фернандеш хориж клубларининг қизиқишига қарамай, «Манчестер Юнайтед» билан янги шартнома имзолашга мойил. Бу ҳақда The Hard Tackle хабар бермоқда.
32 ёшли португалиялик футболчининг амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади. Шу билан бирга, клуб уни яна бир мавсумга узайтириш имкониятига эга. «Манчестер Юнайтед» Фернандешни ўзининг етакчиси деб ҳисоблайди ва шартномани узоқ муддатга узайтиришдан манфаатдор.
Ёзда футболчига «Галатасарай», «Милан» ва «Ювентус» клублари қизиқиш билдирган. «Милан» ва «Ювентус» вазиятни кузатишда давом этишмоқчи, чунки янги келишув имзоланмаса, Фернандеш эркин агентга айланиши мумкин.













