Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 2-1 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

«Порту» Крис Смоллинг билан шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Крис Смоллинг «Порту» билан 2026/27 йилги мавсум охиригача шартнома имзолади. Келишувни яна бир йилга узайтириш имконияти ҳам бор. Бу ҳақда клубнинг расмий сайти хабар берди.

36 ёшли футболчи Португалия клубига эркин агент сифатида қўшилди. Смоллинг профессионал фаолиятини «Фулхэм»да бошлаган, 2010 йилда эса «Манчестер Юнайтед»га ўтган. Ҳимоячи «МЮ» сафида тўққиз мавсум давомида 324 та ўйин ўтказиб, 18 та гол урган. У икки марта Англия чемпиони бўлган, шунингдек, Европа Лигаси, Англия Кубоги, Англия Лига Кубоги ва учта Суперкубокни қўлга киритган.

2019 йилда Смоллинг «Рома»га ўтди ва у ерда беш мавсум ўтказди. Италия клуби билан у 2021/22 йилги мавсумда Конференциялар Лигасида ғолиб чиқди ва турнирнинг рамзий терма жамоасидан жой олди. Англиялик футболчи сўнгги икки мавсумини Саудия Арабистонининг «Ал-Файҳа» клубида ўтказди.

Англия терма жамоаси сафида Смоллинг 31 та учрашувда майдонга тушган. У 2014 йилги жаҳон чемпионати ва 2016 йилги Европа чемпионатида иштирок этган.

Киритилди: 04:48, 01.10.2026.
Ўқилди: 587 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик