Туркиянинг "Трабзонспор" клуби раҳбарияти ҳуқуқлари "Манчестер Юнайтед"га тегишли бўлган дарвозабон Андре Онанани тўлиқ трансфер қилишдан манфаатдор.
Turkiye нашри маълумотига кўра, клуб 30 ёшли камерунлик футболчини "қизил иблислар"дан сотиб олишга қарор қилган. Айни пайтда африкалик дарвозабон "Трабзонспор" шарафини ижара асосида ҳимоя қилмоқда. "Манчестер Юнайтед" эса Онана сотувидан тахминан 10 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.
Туркия клуби дарвозабонга 5 йилга мўлжалланган узоқ муддатли шартнома таклиф қилишга тайёр.
Жорий мавсумда Онана "Трабзонспор" сафида 8 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ўтказиб юборди.













