Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони жамоанинг янги сардори Кристиан Ромеронинг имкониятларига юқори баҳо берди.
Аргентиналиклар ўртоқлик учрашувида Боливияни 4:0 ҳисобида йирик ҳисобда мағлуб этди. Мадриднинг «Атлетико» клуби марказий ҳимоячиси 56-дақиқага қадар майдонда ҳаракат қилди ва гол ҳам урди.
«Ромеро яхши жисмоний ҳолатда бўлиб, тўлиқ соғлом бўлса, у дунёдаги энг яхши ҳимоячи бўлмаса ҳам, шубҳасиз, энг кучли ҳимоячилар қаторидан жой олади», — деди Скалони журналистлар билан учрашувдан кейинги суҳбатда.













